Дидье Дешам Франция терма жамоасида ҳали ҳеч ким қилолмаган ишни қилди

  • 11 Jul 21:20
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ноёб натижа қайд этди.

Tecno

Opta статистик нашри тарқатган хабарга кўра 48 ёшли мутахассис Франция терма жамоасини иккита йирик мусобақа финалига қадар олиб бора олган илк мураббийга айланди. Эслатиб ўтиш лозимки, ЖЧ-2018 финалини нақд қилган Франция, бундан 2 йил муқаддам айнан Дешам қўл остида ўз майдонларида ўтказилган Евро-2016нинг ҳам финалида иштирок этган эди.

Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоасининг финалдаги рақиби бугун бўлиб ўтадиган Англия – Хорватия ўртасидаги ярим финал баҳсидан сўнг маълум бўлади.

Comments

You must be logged in to commet!