“Футбол дўстлик учун”: тенглик, адолат, соғлиқ, ғалаба, анъаналар, тинчлик, садоқат, фахр ва дўстлик

CHERY AUTO

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) Россиянинг “Газпром” компанияси билан ҳамкорликда “Футбол дўстлик учун” ижтимоий лойиҳасининг 6-мавсумини ўтказди.

Tecno

Бу йил ижтимоий лойиҳада дунёнинг 211 та мамлакатидан 1500 нафарга яқин болалар ва мимиллий ассоциация делегатлари, жами 5000 нафарга яқин иштирокчилар қатнашди. 

“Футбол дўстлик учун” тадбирида фахрий меҳмон сифатида Россия миллий терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Александр Кержаков, испаниялик таниқли дарвозабон Икер Касильяс, Саудия Арабистони терма жамоаси аъзоси Алсайяр Абдулраҳмон каби юлдузлар иштирок этишди. 

Ўзбекистондан мазкур лойиҳада ёш дарвозабон Муслим Абдуманнопов ва ёш журналист Мардон Марупов иштирок этди. 

Тадбирнинг асосий мусобақалари “Локомотив” клуби стадионида бўлиб ўтди. Иштирокчилар жамоаларга бўлинган ҳолда ўзаро футбол ўйнашди. Жамоаларга камёб саналган ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган жониворлар номи қўйилди. 

Ўзбекистон вакили Муслим Абдуманнопов Кайман ороллари, Исроил, Гибралтар, Мўғулистон ва Люксембург мамлакатлари аъзолари билан бирга Western Gorilla жамоасида иштирок этди. 

Ёш журналист Мардон Марупов эса чет эллик ёш ҳамкасблари билан медиа-марказ орқали тадбирларни ёритиб борди. 

Кейин эса Европадаги энг катта усти ёпиқ аквариум ҳисобланган  "Москвариум"да форум бўлиб ўтди. Форум давомида иштирокчилар денгиз жониворларини яқиндан томоша қилиш ва улар ҳақида қизиқарли маълумотларни билиб олиш имкониятига эга бўлишди.

14 июнь куни эса "Футбол дўстлик учун" лойиҳаси аъзолари Москвадаги "Лужники" стадионида ЖЧ -2018нинг очилиш ўйини Россия - Саудия Арабистони учрашувига ташриф буюришди. Учрашув стадиондаги мухлисларга катта завқ бағишлади.

Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади – бутун дунёдаги ёш авлод ўртасида дўстлик, тинчлик, турли миллат ва маданият вакилларига ҳурмат каби юксак инсоний тушунчаларни тарғиб қилишдан иборат. 

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам бу каби лойиҳаларни ҳамиша қўллаб-қувватлашга ва уларда фаол иштирок этишга тайёр.  

"Менга "Футбол дўстлик учун" лойиҳаси жуда ёқди. Биз бу лойиҳа давомида дунёнинг турли мамлакатларидан келган болалар билан танишдик, янги дўстлар орттирдик.

"Москвариум"га уюштирилган сайёҳат ҳам менда катта таассурот қолдирди. У ерда биз денгиз жониворларини томоша қилдик. Шунингдек, форумга ташриф буюрган футбол афсонаси Икер Касильяс билан кўришиш имкониятига эга бўлдик.

Форум давомида кўплаб янги дўстларим билан ўзаро совғалар, сувенирлар алмашдик. Ўзбекистон ҳақида уларга сўзлаб бердим. Менга ушбу лойиҳа жуда ҳам ёқди", - дейди Мардон Марупов.

"Футбол дўстлик учун" лойиҳасида қатнашганимдан жуда хурсандман. Мен дарвозабон сифатида ушбу лойиҳад қатнашдим. Афсуски, жамоамиз ҳар уччала ўйинда мағлуб бўлди. Аммо биз янада яхши тайёрланиб, келаси сафар албатта ғалаба қозонишга дўстларим билан келишиб олдик.

Менда "Лужники" стадионида бўлиб ўтган очилиш учрашуви катта таассурот қолдирди. Жаҳон чемпионатидан ўрин олган ўйинни стадионда томоша қилиш бахтига эришганимдан жуда хурсандман", - дейди Муслим Абдуманнопов. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футбол ассоциацияси мазкур лойиҳада иккинчи марта иштирок этяпти. Ўтган йили “Футбол дўстлик учун” лойиҳасида юртимиз шарафини “Локомотив” Тошкент вакили Илёс Аҳмедов (дарвозабон) ва ёш журналист Амир Шарипов ҳимоя қилганди.

Comments

You must be logged in to commet!