
Гамбург-2017: Бугун Бектемир, Шахрам ва уч нафар боксчимиз рингга чиқади
Германиянинг Гамбург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида тўртинчи кунги беллашувлари бўлиб ўтади.
Бугун мазкур қарама-қаршиликларда 5 нафар боксчимиз рингга кўтарилади.
Турнирнинг кундузги жанглар дастурида қуйидаги боксчиларимиз рингга кўтарилишади. Жанглар Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.
60 кг
Элнур Абдураимов (Ўзбекистон) – Гарри Гарсиде (Австралия) / Карен Тонаканян (Арманистон)
69 кг
Шахрам Ғиёсов (Ўзбекистон) – Нкумбу Силунгве (Замбия) / Легенли Барабанов (Украина)
+91 кг
Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Кем Ларсен (Дания) / Мбуйи Карлос (Ангола)
Шунингдек, кечки дастурда ўрин олган жангларда икки нафар боксчимиз кураш олиб боради. Кечки жанглар дастури Тошкент вақти билан 22:00да старт олади.
52 кг
Жасур Латипов (Ўзбекистон) – Даниэл Асенов (Болгария)
81 кг
Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон) – Муслим Гаджимагомедов (Россия) / Жейсон Варела (Колумбия).
Боксчиларимизга омад тилаймиз.
Comments