
Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"га кимларни олиб келмоқчи?
Англиянинг "Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола мавсумлар оралиғида қайси футболчиларни жамоасига жалб этиш борасида аниқ қарорга келди.
Manchester Evening News тарқатган хабарга кўра “шаҳарликлар” устози янги мавсум олдидан жамоа ярим ҳимоясининг маркази ва ҳужумга яқинроқ чизиқларини кучайтирмоқчи. Марказий чизиқ учун асосий номзод сифатида “Наполи” аъзоси Жоржиньо тилга олинаётган бўлса, ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида “Лестер” футболчиси Риёд Махрез кўрилмоқда.
Эслатиб ўтиш лозимки, “сити” ўтган қишки трансферлар даврида ҳам жазоирлик футболчини қўлга киритшга уриниб кўришган эди.
“Наполи” эса Жоржиньо учун манчестерликлардан дарвозабон Клаудио Браво ҳамда ярим ҳимоячи Александр Зинченколарни беришни талаб қилмоқда.
Comments