
Ҳакам "Барселона" - "Алавес" учрашувида қўпол хатога йўл қўйгани маълум бўлди (фото)
Хабарингиз бор кеча Испания Ла Лигасининг 21-турида пешқадам “Барселона” ўз майдонида Депортивонинг “Алавес” клубини қабул қилди ва сўнгги дақиқаларда Лионель Мессининг жаримадан урган голи эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Эътиборлиси, шу куни учрашув тақдирини ҳал қилган жарима зарбаси белгиланишида ҳакамларнинг қўпол хатога йўл қўйишгани маълум бўлди. Гап шундаки, “Барселона” ҳужумчиси Пако Алькасерга нисбатан қўполлик ишлатилган вазиятда майдон эгалари футболчиси офсайд ҳолатида бўлгани кейинчалик такрорий лавҳалардан сўнг маълум бўлди.
Comments