
Ибрагимович: Мбаппе – бу фантастика
"Лос-Анжелес Гэлакси" клуби форварди Златан Ибрагимович ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳақида илиқ сўзлар билдириб ўтди.
“Мбаппе – бу фантастика. У ҳали ёш, аммо, шунга қарамай ажойиб совринларни қўлга киритди. У майдонда зўр ўйинлар кўрсатмоқда ва буни давом эттиряпти. Агар у концентрацияни сақлаб, юракдан шуғулланишни давом эттирса, янада кучли бўлади”, - дейди швециялик футбол юлдузи.
Comments