Икарди: А Сериядаги муваффақият Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганимизни унутишга ёрдам беради

  • 16 Dec 11:14
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Миланнинг “Интер” клуби форварди Мауро Икарди кеча “Удинезе” (1:0) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди.

Tecno

“Биз сешанба куни содир бўлган воқеадан сўнг ўзимизга келиб олишмиз керак эди. Ўша ўйиндан сўнг биз жуда ҳам ранжидик, аммо, ҳали А Серияда ғолиб чиқиш имкониятларимиз борлигини билгандик.

Бўлажак ўйинлардаги ғалабалар бизга Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганимизни унутишга ёрдам бериши мумкин. Йилни имкон қадар яхшироқ натижада якунлашга ҳаракат қиламиз”, - дейди аргентиналик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, кечаги ғалабадан сўнг “Интер” А Серия мусобақа жадвалидаги 3-ўрнини сақлаб қолди.

Comments

You must be logged in to commet!