Купер 6 ойга дисквалификация қилинган футболчини ҳам Австралиядаги йиғинга жалб қилди

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 11-21 ноябрь кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралиянинг Брисбен шаҳрида навбатдаги йиғинни ўтказади. Терма жамоамиз йиғин доирасида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. 15 ноябрь куни Ливан терма жамоасига қарши баҳс олиб борсак, 20 ноябрда Жанубий Корея терма жамоаси билан куч синашамиз.

Tecno

Терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер Австралиядаги йиғинга 24 футболчини жалб қилган.

Эктор Купер Австралияга борадиган футболчилар рўйхатини маълум қилди

Эътиборлиси 24 футболчи орасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинларидан 6 ойга дисквалификация қилинган Жалолиддин Машарипов ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, Осиё ўйинлари чорак финалида Ўзбекистон U-23 - Жанубий Корея U-23 беллашуви якунланганидан сўнг Машарипов ҳакамга қарата сув идишини отганлиги учун ўтган ой ОФК “Пахтакор” вакилини Ўзбекистон терма жамоасини ўртоқлик ўйинларидан 6 ой муддатга дисквалификация қилганди.

Comments

You must be logged in to commet!