Легионерларимиз. Исмоиловнинг жамоаси ўз уйида енгилди

CHERY AUTO

Бугун Хитой Суперлигасида 4-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Анзур Исмоилов тўп сурадиган "Чангчунь" Ятай" клуби ўз майдонида "Гуанжоу Фули"ни қабул қилди.

Tecno

Мазкур ўйинда меҳмонлар гарча биринчи бўлиб ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборган бўлсаларда, якунда 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритишди.

Исмоилов ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Бу турдан сўнг "Чангчунь Ятай"нинг очколари сони  2 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалиданги 16 клуб орасида 14-ўринда бормоқда.

Хитой Супеперлигаси. 4-тур

"Чангчунь Ятай" - "Гуанжоу Фули" 1:2

Голлар: Жанг Хиаофеи (61) - Заҳави (78), Ренатиньо (90+7 пенальтидан)

Comments

You must be logged in to commet!