МЮ ва ПСЖ Боатенгнинг хизматларига қизиқмоқда, "Бавария" эса уни 50-60 млн еврога сотмоқчи

  • 23 Jul 21:09
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳимоячиси Жером Боатенг мавсумлар оралиғида жамоани тарк этиши мумкин.

Tecno

Kicker нашри тарқатган хабарга кўра 29 ёшли германиялик футболчига “Манчестер Юнайтед” ҳамда ПСЖ клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Немис гранди эса ушбу трансфердан камида 50-60 миллион евро ишлаб олишни кўзламоқда.

Маълумот учун, Боатенг ўтган мавсум “Бавария” сафида Бундеслигада жами 19та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Comments

You must be logged in to commet!