МЮнинг 3 нафар етакчи футболчиси эртага "сити"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин

  • 10 Nov 10:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба яқинлашиб келаётган "Манчестер Сити"га қарши муҳим баҳсни ўтказиб юбориши мумкин.

Tecno

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра Погба жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларида қатнашмаган, у якка тартибда шуғулланмоқда. Бироқ, МЮ мураббийлари ушбу кичик жароҳат Погбанинг дербида майдонга тушишига тўсқинлик қилмаслигига умид қилишмоқда.

Бундан ташқари Ромелу Лукаку ва Алексис Санчесларнинг ҳам ушбу баҳсда иштирок этишлари сўроқ остида қолмоқда. Бу борада якуний қарор бугунги машғулотлардан сўнг маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед"баҳси 11 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади.

Comments

You must be logged in to commet!