Маҳмуд Ғоипов профессионал боксдаги илк жангини ўтказади, аммо...

CHERY AUTO

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида 10 ноябрь куни ўтадиган профессионал бокс кечасида бир қатор боксчиларимиз рингга чиқади.

Tecno

Дастлаб иккинчи енгил вазн тоифасида ҳамюртимиз Шерзод Йўлдошев (3-1-0) асли бухоролик бўлган, аммо мусобақаларда Россия шарафини ҳимоя қилувчи Муҳаммад Шеховга (1-0-0)қарши жанг ўтказади.

Суперярим енгил вазнда наманганлик Бургут Хожибоев (7-1-0) эса россиялик Руслан Камиловни (4-0-0) синовдан ўтказади.  Тажрибали боксчимиз Равшанбек Умурзоқов (5-0-0, КО4)  эса венесуэлалик Келли Фигуероа (12-8-3) билан рақобатлашади.

Шунингдек, ушбу мусобақада истеъдодли боксчимиз Маҳмуд Ғоипов ўзининг дебют жангини ўтказиши кутилмоқда. Бироқ унга ҳали муносиб рақиб топилмади.

Comments

You must be logged in to commet!