"Милан" "Челси" кўзлаётган футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи

  • 31 Jul 09:37
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Бразилиялик ярим ҳимоячи Бернард тез кунларда "Милан" футболчисига айланади. Бу хақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, футболчининг агенти айни дамда Италияда бўлиб турибди ва “россонерилар” билан музокаралар ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Бернардга шунингдек Лондоннинг “Челси” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Бернард сўнгги мавсумни Донецкнинг “Шахтёр” клубида ўтказган эди. Унинг “кончилар” билан шартномаси якунлангач жамоани тарк этди. Айни дамда Бернард эркин агент ҳисобланади.

Comments

You must be logged in to commet!