
"Насаф"нинг ёш футболчилари Қатардаги турнирни якунлади
Қатарнинг дунёга машҳур “Aspire” футбол академияси Осиёнинг энг яхши академиялари тарбияланувчилари иштирокида ташкил этган халқаро турнир ниҳоясига етди. Турнирга Ўзбекистон ҳамда Қатар футбол ассоциациялари ўртасидаги меморандумга асосан, Ўзбекистондан ҳам футболчилар таклиф этилган эди.
“Насаф” футбол мактаби 2017 йил якунига кўра Ўзбекистоннинг энг яхши академияси сифатида эътироф этилгани боис, Қатардаги турнирда иштирок этди.
Мазкур мусобақада “Насаф” футбол мактабининг 2000 йилда туғилган тарбияланувчиларидан иборат жамоаси (мураббийлар: Нурали Султонов, Насим Шойимов), 2001-2002 йилда туғилганлар жамоаси (мураббий: Павел Кшнякин) ва 2003 йилда таваллуд топган тарбияланувчилардан иборат жамоа (мураббий: Умар Раҳматуллаев ва Жасур Ибрагимов) иштирок этишди.
Кеча "Насаф" тарбияланувчилари “Aspire” академияси тарбияланувчилари билан ўртоқлик учрашувлари ҳам ўтказишди. Бу учрашув қаршиликлар ғалабаси билан якунланди.
Comments