Неймар Лондонга нега келди?

CHERY AUTO

"Барселона" муаммолар гирдобига тушиб қолгани ва таркибда жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилаётган бир пайтда жамоанинг бразилиялик моҳир ҳужумчиси Неймар Лондонга келди.

Tecno
 

Кўплаб мухлису мутахассисларни Неймарнинг Лондонга нега келганини қизиқтириб қўйди. Чунки Лондон клублари ҳам ўз таркибида Неймардек ҳужумчи бўлишига бефарқ эмас.

Аслида Неймар Луис Энрике берган қисқа таътилдан фойдаланиб, Лондондаги дўстлари, хусусан Формула-1 пойгалари бўйича жаҳон чемпиони Льюис Хэмилтонни кўргани келди. Бу икки спортчи анчадан буён дўст ҳисобланади.

Неймар Лондон кўчалари бўйлаб саёҳатига доир суратларни ўз ижтимоий саҳифаларига жойлади.

SPORTS.uz

Comments

You must be logged in to commet!