Ўтган мавсумдаги ЕЧЛ финали "қаҳрамони" жамоасини ўзгартириши мумкин

  • 20 Aug 13:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Англиянинг "Ливерпуль" клуби дарвозабони Лорис Кариус жорий ёз жамоасини ўзгартириши мумкин.

Tecno

Берилган хабарларга қараганда мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп 25 ёшли германиялик посбонни ижарага бериб юборишга тайёр. Ўз навбатида Кариусга Туркиянинг “Бешиктош” клуби харидор бўлмоқда.

Маълумот учун, Кариус “Ливерпуль” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айнан мана шу дарвозабоннинг қўпол хатолари эвазига “Ливерпуль” ўтган мавсум ЕЧЛ финалида мағлуб бўлган эди.

Comments

You must be logged in to commet!