ПСЖ Евро-2016 нинг энг яхши ёш футболчисини ўз сафида кўрмоқчи

  • 23 Jan 18:21
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Франциянинг ПСЖ клуби "Бавария" ярим ҳимоячиси Ренату Саншешнинг хизматларига қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда RMC нашри хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра парижликлар раҳбарияти 21 ёшли португалиялик футболчининг трансфери борасида музокараларни бошлаб юборишган. Ушбу трансфер мавсум якунлангач амалга оширилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Саншеш Евро-2016 мусобақасининг энг яхши ёш футболчисига топшириладиган “Golden Boy” совринига лойиқ кўрилган эди.

Маълумот учун, Ренату Саншеш “Бавария” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 42та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Comments

You must be logged in to commet!