Пайетнинг қилмиши 2 йилдан сўнг ўзига қайтди (фото)

CHERY AUTO

Кеча Европа лигаси финали бўлиб ўтди. Унда Франциянинг  “Марсель” клуби Испаниянинг “Атлетико” жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Tecno

Ушбу ўйиннинг 32-дақиқасида Димитри Пайет жароҳат олиб, майдонни кўзда ёш билан тарк этишга мажбур бўлди.

 

Бу вақтда унинг жамоаси 0:1 ҳисобида ортда бораётган эди. Якунда эса марселликлар 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Қайд этиш жоиз, бундан 2  йил  муқаддам Евро-2016 финалида айнан Пайет билан тўқнашувдан сўнг Португалия терма жамоаси етакчиси Криштиану Роналду жароҳат олган эди. Натижада у ҳам кўзида ёш билан майдонни тарк этишга мажбур бўлган эди.

Comments

You must be logged in to commet!