Pepsi Суперлига. "Қўқон-1912" ўз уйида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди

CHERY AUTO

Қўқон шаҳридаги "Марказий" стадионда кечган беллашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Даставвал 54-дақиқада Қувондиқ Рўзиев ҳисобни очди. 75-дақиқада эса Санжар Рашидов жарима зарбасини қойилмақос тарзда ижро этиб, мувозанатни тиклади.

Tecno

81-дақиқада учрашув бош ҳаками Аҳрол Рисқуллаев жиззахликлар дарвозаси томон пенальти белгилади. 11 метрли жарима зарбасини Мурод Холмуҳаммедов аниқ амалга ошириб, қўқонликларнинг ғалаба голига муаллифлик қилди.

Comments

You must be logged in to commet!