Почеттино учун курашга "Челси" ҳам қўшилди

  • 03 Feb 13:42
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби ҳамшаҳари "Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Tecno

Daily Express нашри тарқатган хабарга кўра агар аргентиналик мутахассис “шпорлар” сафини тарк этидиган бўлса, “аристократлар” биринчилардан бўлиб унга таклиф билдиришга тайёр. Боиси, айни дамда “Челси” раҳбарияти жамоа бош мураббийи Маурицио Саррининг фаолиятидан қониқиш хосил қилишмаяпти. Бордию италиялик мутахассис мавсум якунида ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олмаса, ўз лавозимидан озод этилади.

Эслатиб ўтамиз, Почеттино учун шунингдек "Реал" ва "Манчестер Юнайтед" каби жамоалар ҳам кураш олиб боришмоқда.

Маълумот учун, 46 ёшли Почеттино 2014 йилдан буён “Тоттенхэм”ни бошқариб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган.

Comments

You must be logged in to commet!