"Реал" бош мураббийлигига яна бир кутилмаган номзод пайдо бўлди

  • 18 Oct 22:27
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти истеъфога чиқишга жуда яқин турган бош мураббий Хулен Лопетегининг ўрнига яна бир муносиб номзод топиб қўйди.

Tecno

Fichajes.com сайти тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” ушбу лавозимга Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинеснинг номзодини ҳам кўриб чиқишмоқда. “Реал” раҳбариятини 45 ёшли мутахассиснинг бельгияликлар билан эришган муваффақиятлари қизиқтириб қўйган.

Маълумот учун, Роберто Мартинес фаолияти давомида шунингдек "Суонси", "Уиган" ва "Эвертон" каби клубларни ҳам бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Реал" ушбу лавозимга италиялик Антонио Конте билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Comments

You must be logged in to commet!