"Севилья" ўз сафига "Атлетико" ҳужумчисини қўшиб олмоқчи

  • 16 Jan 10:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Севилья" раҳбарияти жамоага "Атлетико" ҳужумчиси Никола Калинични олиб келмоқчи. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра андалусияликлар 31 ёшли хорватиялик футболчини жорий қишки трансферлар даврида сотиб олишмоқчи. Ўз навбатида “матрасчилар” ҳам янги футболчи харид қилиш учун Калинични трансферга қўйишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Калинич “Атлетико” сафига ёзда “Милан”дан келиб қўшилган эди. У жорий мавсум 17та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ва 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!