Шамсиддин Жаҳон чемпионини мот қилди (фото)

CHERY AUTO

  Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилаётган шахматнинг блиц ва рапид йўналишлари бўйича жаҳон чемпионатида сенсация юз берди. Рапид йўналишидаги баҳсларнинг иккинчи раундида ўзбекистонлик 16 ёшли шахматчи Шамсиддин Воҳидов норвегиялик гроссмейтер, амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен устидан ғалабага эришди.

Tecno

  Турнирга биринчи рақам остида сараланган Карлсен турнирга 188-рақамда сараланган ёш рақиби билан баҳсда 22-юришда қўпол хатога йўл қўйди.

  У бу вазиятда фигураларидан бирини беришга мажбур эди ва у фарзинини қурбон қилди. Шамсиддин эса ўз устунлигидан унумли фойдаланди ва рақибни 36-юришда таслим бўлишга мажбур қилди.

Манба:kun.uz

Comments

You must be logged in to commet!
Sag'indiq Kenjebaev
26/12/2018 22:47
Чемпион шунақа ўйинларда ютқазиб туриши керак ўзи
27/12/2018 00:54
сизни қачон шахматла кўрамиз)
Sag'indiq Kenjebaev
27/12/2018 09:54
Хозир менинг ёшим ва кучим ёшларга этмайди. Улар жуда кучли
zohir_t
29/12/2018 15:31
Qo'yinge
Sag'indiq Kenjebaev
26/12/2018 22:46
Қойил