"Тоттенхэм" асосий ҳимоячисини номаълум муддатга йўқотди

  • 11 Nov 17:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ўзининг асосий ҳимоячиларидан бири Киран Триппьердан айрилди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра 28 ёшли футболчи кеча "Кристал Пэлас"га қарши баҳсда чов мушакларидан жароҳат олган. Ҳозирча унинг жароҳати қай даражада эканлиги ва соғайиш муддати маълум эмас.

Маълумот учун, Триппьер жорий мавсум "Тоттенхэм" сафида жами 14та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!