"Вест Хэм" Билични истеъфога чиқариши мумкин

CHERY AUTO

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби раҳбарияти АПЛнинг 3-турида “Ньюкасл”дан (0:3) йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг жамоа бош мураббийи Славен Билични истеъфога чиқариши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаанинг ёзишича “болғачилар” раҳбариятига айнан “Ньюкасл” жамоаси бош мураббийи Рафаэль Бенитеснинг ҳаракатлари ёқиб қолган. Бироқ, Билични ишдан бўшатиш борасидаги сўнгги қарор ҳали тасдиқланмаган.

Қайд этиш лозимки, “Вест Хэм” премьер-лиганинг барча 3та турида («Манчестер Юнайтед» (0:4), сўнгра «Саутгемптон» (2:3) ва «Ньюкасл» (0:3) мағлубитга учради.

Маълумот учун, 48 ёшли хорватиялик мутахассис “Вест Хэм”ни 2015 йилдан буён бошқариб келмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!