Зиданга яна бир гранд клубдан қизиқишлар пайдо бўла бошлади

  • 08 Oct 15:04
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ўтган мавсум сўнггида ўз хоҳишига кўра “Реал”дан истеъфога чиққан Зинедин Зиданга яна бир жиддий даъвогар пайдо бўлди.

Tecno

Bild нашри тарқатган хабарга кўра 46 ёшли мураббийга Мюнхеннинг “Бавария” клуби жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Немис гранди раҳбарияти мавсумни қониқарсиз ўтказаётган Нико Ковачнинг ўрнига айнан Зиданни муносиб номзод сифатида кўришмоқда.

Аммо, бундан аввалроқ “Бавария” президенти Ули Хёнесс хорватиялик мутахассисга ишонишда давом этишини билдирган эди.

Эслатиб ўтамиз, Зиданга шунингдек “Манчестер Юнайтед”дан ҳам таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар мавжуд.

Comments

You must be logged in to commet!