Зоран Мамич: Тошкент биз учун омадли шаҳар

CHERY AUTO

 

Tecno

Хабарингиз бор, бугун ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Улар орасида “Бунёдкор” – “Ал Айн” баҳси якунланди. Беллашувдан сўнг томонлар бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди. Унда меҳмонлар устози Зоран Мамич журналистлари саволларига жавоб берди.

- Бириничи ўринда жамоамни ғалаба билан табриклайман. Бугун жуда ҳам омадли кун бўлди. Чунки биз ғалаба қозондик. Айни пайтда жамоамиз ҳимоясида муаммолар бор эди. Лекин бизга омад кулиб боқди.

Афсуски, биринчи голни урганимиздан сўнг ғалати ўйин намойиш эта бошладик. Агарда бизда гуруҳдан чиқиш массадимиз бўлса, бундай ўйин кўрсатмаслигимиз керак. Аммо футболда бунақаси ҳам учраб туради. Олдинги турда ёмон ўйин ўтказиб бир очко ишлагандик. Яна бир бор айтаман бугун бизга омад кулиб боқди. 

Омар Абдулраҳмон: Бугунги ўйинда ғалаба қозонганимиз яхши бўлди. Афсуски ҳимояда хатоларга йўл қўйдик. Кейинги учрашувларда бу камчиликларга йўл қўймаймиз деб ўйлайман.

Данило Асприлла нима учун захирада қолдирилди?

- Ҳали у формада эмас. Чунки 2-3 кун олдин машғулотларга киришган.

“Бунёдкор”нинг кучли ва кучсиз жиҳатлари нимада?

- Кеча айтиб ўтганимдек, “Бунёдкор”да ҳужум чизиғи жуда кучли. Чунки Достонбек ва Элдор Шомуродов каби футболчилар жамланган.

Агар Абдулраҳмон ОЧЛда ғолиб бўлса, уни Европада кўришимиз мумкинми?

- Балки.

БААдаги соч турмаги билан боғлиқ муаммо қандай якун топти?

- Мен ёшлигимдан шундай соч турмагида юраман. БААдаги соч турмаги билан боғлиқ муаммолар йўқ. Интернетдаги гаплар мени қизиқтирмайди.  

“Ал Айн” Тошкентда 3 йилдан бери ғалаба қозонмоқда. Бунинг сири нимада? Ёки сизлар учун Тошкент омадли шаҳарми?

- Тошкент биз учун омадли шаҳар деб ўйлайман. Агар яна Тошкентга келсак ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Жамоа финалга қадар етиб борди. Аммо клуб раҳбарлари мураббийни ўзгартиришди. Бундай натижалар раҳбариятни қониқтирмайдими?

- Нега мени танлашганини билмайман. Финалга қадар етиб бориш ҳаммага ҳам эмас. “Ал Айн” буюк клуб. Шунинг учун босим остидаман. Ҳудо хоҳласа, жамоага янги трансферлар қилишни режалаштирганмиз. Қолаверса, таркибда жароҳат олган футболчилар сафга қайтишади деб умид қиламан.

“Ал Айн” фақат Омар Абдулраҳмонга боғланиб қолиши кейинчалик қийинчилик туғдирмасмикин?

- Тўғри айтиб ўтдингиз, бу ўйинчининг майдонда борлиги яхши. Агар у йўқ бўлиб қолса, биз қийинчиликларга дуч келамиз. Ҳозирда Омарсиз ўйинларга кўникишга ҳаракат қиляпмиз. Усиз машғулотлар ўтказмоқдамиз. Агар сизлар унинг майдонда бўлишини хоҳламасангиз кейинги гал уни майдонга туширмаймиз. 

Comments

You must be logged in to commet!