А Серия. Элдор Шомуродов собиқ жамоасига қарши ўйнайдими? (қайднома)

  • 29 Apr 10:49
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Бугун Италия А Серияси 34-тур учрашувлари давом эттирилади. 

Tecno

Сардиниянинг "Кальяри" клуби бу турда Генуянинг "Женоа" жамоаси билан баҳс олиб боради. Ушбу баҳс учун меҳмонларнинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди. Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳам рўйхатга киритилган. 

Маълумот учун, Шомуродовнинг Италиядаги илк жамоаси "Женоа" ҳисобланади. Легионеримиз 2020 йилда "Ростов"дан генуяликлар сафига кўчиб ўтган эди. 

Эслатиб ўтамиз, "Женоа" - "Кальяри" беллашуви соат 23:45да старт олади. 

Comments

You must be logged in to commet!