Абдумалик Халоков: Рингга чиқишдан олдин мухлисларнинг Абдумалик, дея олқишлагани куч бағишлади

  • 05 May 19:21
  • Bekzod Isayev
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйичи эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Tecno

Абдумалик Халоков -57 кг вазн тоифасида Гайана вакили Кевин Аликок билан рингга кўтарилди. Жангда ҳамюртимиз 5:0 ҳисобида рақибидан устун келди. Ғалабадан сўнг Халоков ўз фикрларини билдирди.

- Мураббийларимизга катта раҳмат. Мусобақага қаттиқ тайёрлашди. Бу биринчи жанг. Мураббийларимиз катта куч билан ҳаракат қилмаслигимизни уқтиришди. Керакли очколарни йиғилдими, ортиқча уринишлар шарт эмас, кучингни ярим финал ва финалга асра, деб кўрсатма беришди.

Биринчи раунд доимгидек ҳаёжонли бўлади. Энди жангдан жангга очилиб, мураббийларни айтганини қилиб, хатолар устида ишлаб, чиройли ғалабага эришамиз деган умиддаман.

abdumalik

Рингга чиқишдан олдин мухлисларнинг Абдумалик, дея олқишлагани куч бағишлади. Улар энергия беришди. Ҳудо хоҳласа, Ўзбекистон байроғини юқори кўтариб, мухлисларни хурсанд қилишга ваъда берамиз, - деди Абдумалик Халоков.

Comments

You must be logged in to commet!