Абрахамнинг “Рома”даги мавқеи пасайди

  • 03 Jan 20:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Рома” ҳужумчиси Тэмми Абрахам жорий мавсумда ўзидан кутилган ўйинни намойиш қила олмаяпти.

Tecno

Аввал Жозе Моуриньо талаби билан англиялик тўпурар алмаштирилмас футболчилар рўйхатига киритилган эди. Шу боис, ёзда римликлар Англия премьер-лигаси клубларининг Абрахам бўйича таклифларини қабул қилмаган эди.

Италия матбуотининг ёзишича, энди вазият ўзгарди. Ҳужумчининг ўйинида пасайиш давом этаётганини инобатга олиб, Рим клуби раҳбарияти футболчини сотиб юборишни режалаштирмоқда.

Тэмми бўйича қониқарли таклиф тушса, “Рома” ўша клуб билан музокараларни бошлашга тайёр экани айтилмоқда.

Аввалроқ, Тэмми Абрахам ҳам Англия терма жамоасидаги ўрнини қайтариб олиш учун юртига йўл олишга қарши эмаслиги ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Comments

You must be logged in to commet!