Адвокат Шотландия терма жамоасини бошқариши мумкин

  • 26 Apr 16:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Шотландия футбол федерацияси голландиялик машҳур мутахассис Дик Адвокат билан музокаралар ўтказмоқда. Бу ҳақда The Scottish Sun нашри хабар тарқатди.

Юқоридаги манбаага кўра 71 ёшли мутахассис Шотландия терма жамоаси бош мураббийлигига асосий номзодлардан бири ҳисобланади. Маълумотларга қараганда, Адвокатнинг ўзи шотландияликларга ўз хизматларини таклиф қилган. Таъкидлаш лозимки, у ҳозирда “Утрехт” клуби бош мураббийи ҳисобланади ва унинг ушбу клуб билан шартномаси бор.

Эслатиб ўтамиз, Адвокат мураббийлик фаолиятининг асосий қисмини терма жамоаларда ўтказган. У ўз вақтида Голландия, БАА, Жанубий Корея, Бельгия, Россия ва Сербия терма жамоаларига устозлик қилган.

Comments

You must be logged in to commet!