Афсонавий мураббий вафот этди

  • 09 Apr 14:48
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Халқаро бокс шон-шуҳрат зали мураббийи Кенни Адамс 84 ёшида Лас-Вегасда вафот этди. Бу ҳақда Sports.kz хабар бермоқда.

Tecno

Адамс Ветнам уруши фахрийси. У АҚШ армиясининг бокс бўйича жамоасини бошқарган. Кейин у Олимпия терма жамоасининг биринчи ёрдамчиси бўлди.

Айнан Адамс АҚШ терма жамоасининг тарихдаги биринчи қора танли бош мураббийига айланди. 1988 йилги Олимпиадада унинг жамоаси 8 та медал (шундан 3 таси олтин) қўлга киритди.

Шундан сўнг Кенни профессионаллар билан ишлай бошлади. Боксдаги энг ажойиб тактикаларидан хабардор бўлган мураббий ҳаёти давомида 25 та жаҳон чемпионини тарбиялади. 

Адамс тайёрлаган жангчилар: Рэй Мерсер, Кеннеди Маккинни, Диего Корралес, Джонни Тапиа, Майк Маккаллум, Фрэдди Норвуд, Винс Филлипс, Нонито Донэйр, Эдвин Валеро, Фрэнки Лайлс, Майкл Нанн, Хорхе Линарес, Эл Коул, Чарльз Мюррэй, Эдди Кук, Сэмюэл Питер.

Comments

You must be logged in to commet!