АГМК футболчиси "Қизилқум"га ўтмоқда

  • 06 Jan 18:29
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Ўтган мавсумни АГМК сафида ўтказиб, Суперлига кумуш медалларига эга чиққан Ҳусниддин Ғофуров фаолиятини бошқа жамоада давом эттиришга яқин турибди.

SPORTS.uz сайтига маълум қилинишича, 27 ёшли футболчи навоийликлар билан келишиб улгурган. Тез фурсатларда бу ҳақда расмий маълумот берилиши кутилмоқда.

Ғофуров сўнгги икки мавсумни Миржалол Қосимов қўл остида олмалиқликлар таркибида ўтказди. Бу вақт оралиғида у 45 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 гол ва 3 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг!

Comments

You must be logged in to commet!