Акмал Мозговой ва Башар Ресанга жарима интизом чораси қўлланилди - Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари

  • 27 Jul 10:29
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

Tecno

Суперлига

“Сурхон” — “Бухоро”

Ўзбекистон Суперлигасининг 15-тури доирасидаги “Сурхон” — “Бухоро” учрашувининг 45+1-дақиқасида “Сурхон” жамоаси мураббийи Февзи Давлетов, 90+6-дақиқасида эса ушбу жамоа футболчиси Беҳзод Шамсиев ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, уларнинг ҳар иккисига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Динамо” — “Насаф”

15-тур доирасидаги “Динамо” — “Насаф” учрашувининг 61-дақиқасида “Насаф” жамоаси футболчиси Акмал Мозговой ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Акмал Мозговойга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, учрашув мобайнида стадионга ташриф буюрган мухлислар томонидан елим идишлар улоқтирилиши оқибатда ўйинда фаолият олиб бораётган фотомухбирга теккан. Учрашув якунланганидан сўнг трибуна ости йўлагига олиб кирилаётган ҳакамлар бригадасига ҳам елим идишлар ва турли хил жисмлар улоқтирилган.

“Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 15.4 — бандида клуб ўз томошабинлари (жамоа мухлислари), шунингдек, клуб номидан бирор бир учрашувда муайян вазифани бажараётган ҳар қандай шахс хулқи учун жавобгар ҳисобланиши белгиланган. Стадионда жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминламагани учун “Динамо” клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Пахтакор” — “Навбаҳор”

15-тур доирасидаги “Пахтакор” — “Навбаҳор” учрашувининг 83-дақиқасида “Пахтакор” вакили Башар Ресан ўйин вақтини чўзганлиги учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Башар Ресанга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Нефтчи” — “Хоразм”

Суперлиганинг 15-тури доирасидаги “Нефтчи” — “Хоразм” учрашувининг 68-дақиқасида “Хоразм” жамоаси футболчиси Ихтиёр Тошпўлатов ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Ихтиёр Тошпўлатовга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Андижон” — “Бунёдкор”

Суперлиганинг 15-тури доирасидаги “Андижон” — “Бунёдкор” учрашувининг 73-дақиқасида “Андижон” жамоаси футболчиси Илҳомжон Абдуғаниев захира ўриндиғига яқинлашаётганда мухлислар томонидан унга нисбатан эътироз билдирилган ва бунга жавобан футболчи мухлисларга қарата номақбул ишора (жест) кўрсатган. Бу эса мухлисларнинг катта норозилигига ҳамда оммавий тартибсизликка сабаб бўлган. Шундан сўнг мезбон жамоа захира ўриндиғига турли хил жисмлар улоқтирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Илҳомжон Абдуғаниевга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

У-21 чемпионати

“Нефтчи У-21” — “Бухоро У-21”

“Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 15.17 — бандида мезбон клуб ва вазиятдан келиб чиқиб меҳмон клуб ўйин тугаши билан 120 дақиқа ичида инспекторга ҳамда 24 соат ичида Лигага учрашувнинг рақамли шаклдаги видеоёзувини талаб қилинган форматда тақдим этиши шарт. Бунда тасвир шартли равишда таймер ёқилган ҳолда жамоаларнинг майдонга чиқиш пайтидан то кийиниш хонасига қайтишигача бутун учрашув давомида узлуксиз суратга туширилиши зарур бўлса-да, мазкур учрашувда “Нефтчи У-21” жамоаси учрашув видео ёзувини белгиланган вақт ичида Лигага тақдим этмаган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Нефтчи” клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Сурхон У-21” — “Бухоро У-21”

15-тури доирасидаги “Сурхон У-21” — “Бухоро У-21” учрашувининг 80-дақиқасида “Сурхон У-21” жамоаси футболчиси Камронбек Юсупов ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олган. Учрашувнинг 67-дақиқасида “Бухоро У-21” жамоаси мураббийи Мирислом Ҳасанов ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, уларнинг ҳар иккисига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Андижон У-21” — “Бунёдкор У-21”

У-21 чемпионатининг 15-тури доирасидаги “Андижон У-21” — “Бунёдкор У-21” учрашувининг 45+1-дақиқасида “Бунёдкор У-21” жамоаси футболчиси Абдулазизхон Абдурашидов ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Абдулазизхон Абдурашидовга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Динамо У-21” — “Насаф У-21”

15-тур доирасидаги “Динамо У-21” — “Насаф У-21” учрашувининг 31-дақиқасида “Насаф У-21” жамоаси футболчиси Миршодбек Суюнов ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Миршодбек Суюновга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Пахтакор У-21” — “Навбаҳор У-21”

15-тур доирасидаги “Пахтакор У-21” — “Навбаҳор У-21” учрашувининг 85-дақиқасида “Навбаҳор У-21” жамоаси футболчиси Шерзодбек Абдулбориев ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шерзодбек Абдулбориевга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Нефтчи У-21” — “Хоразм У-21”

У-21 чемпионатининг 15-тури доирасидаги “Нефтчи У-21” — “Хоразм У-21” учрашувининг 90-дақиқасида “Нефтчи У-21” жамоаси футболчиси Муҳаммаджон Тоиржонов ўйин вақтини чўзганлиги учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Муҳаммаджон Тоиржоновга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Учрашувнинг 90+3-дақиқасида “Хоразм У-21” жамоаси футболчиси Аъзамжон Абдуллаев тўп учун курашда рақиб футболчисининг оёғига оёғи билан зарба бергани учун қизил карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Аъзамжон Абдуллаевга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

Бундан ташқари, комиссар билдиргисига кўра, “Нефтчи У-21” жамоаси учрашувга етарли даражада тайёргарлик кўрмагани аниқланган. Жумладан, стадионда овоз кучайтиргич ишламагани, ўйин расмийларини кутиб олиш билан боғлиқ масалаларга масъулияцизлик қилингани ҳамда учрашув видео ёзувини белгиланган вақт ичида Лигага тақдим этмаган.

Шунингдек, “Нефтчи У-21” жамоаси учрашувга келмаган шифокор ва маъмурни қайдномага киритиб, учрашув расмийларига ёлғон маълумот берган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Нефтчи” клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Барча мураббий, футболчи, ҳакам ва расмийларни ҳар қандай вазиятда эҳтиросларга берилмасдан, профессионал бўлишга чақирамиз. Сизлар ўсиб келаётган ёшлар учун намуна эканликларингизни яна бир бор эслатиб ўтамиз!

Comments

You must be logged in to commet!