Алаба ҳаммани алдадими?

  • 12 Jan 13:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ёзда “Бавария” билан шартномаси якунланадиган Давид Алаба жамоадан кетиши кутилаётган эди. Ҳатто унинг агентлари “Реал”, “Челси”, “Барселона”, ПСЖ каби қатор гранд клублар билан музокара қилаётгани ҳақида  хабарлар тарқатилди.

Энди эса, австриялик футболчи Мюнхенда қолишни истаётганини таъкидламоқда.

- Бу мавсумда ишларим юришмаяпти. Мен ўз ўйин услубимни янгилай олганим йўқ. Ўтган йилги  усулим ўзгармай қолди. “Бавария”да яна битта омадли мавсум ўтказишим мен учун муҳим аҳамият касб этади, - деди Алаба Bild нашрига.

Давид Алаба “Бавария” таклиф қилган шартномаларни бир неча маротаба рад этди ва катта маблағ сўради. Хусусан, бошқа клублар ҳам ўтказилган музокараларда универсал ҳимоячи талаб қилаётган маошни тўлашга тайёр эмаслигини маълум қилган.

Comments

You must be logged in to commet!