
Александр Усик Мозес Итаума билан жанг қиладими?
Мутлақ жаҳон чемпиони, 38 ёшли Александр Усик британиялик боксчи Мозес Итаума билан эҳтимолий тўқнашув ҳақида гапирди.
“Йўқ, мен Итаума билан жанг қилмайман. У ҳали ёш. Фаолиятини давом эттириши керак. Унинг карьерасига нуқта қўйишни истамайман. Мозес ҳам доим ҳазиллашиб: мен ҳам чоллар билан уришмайман, дейди. Нима бўлса ҳам, бу шунчаки спорт эканини унутмайлик. Мен 41 ёшимгача рингда бўламан, кейин эса спорт академиясини қуриб, бошқаларни ўқитаман”, — деди Усик "The Ring" нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, Итаума профессионал фаолиятини 2023 йил январда бошлаган. Ҳозирга қадар у 13 та баҳс ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба (11 тасида муддатидан аввал) қозонган.
Comments