Александр Усикнинг муваффақият сири нимада?

  • 25 Sep 21:51
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

38 ёшли мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усик ўз ютуқлари сирини баҳам кўрди. 

Tecno

"Ҳаётда ҳеч нарса осон келмайди. Бола пайтимдан интизом, сабр ва ўзини фидо қилиш тамойиллари билан яшадим. Шу қадриятлар мени тарбиялади ва қийин дамларда ҳам куч берди. Интизом – менинг илҳом манбаим, олға ҳаракатланишим учун туртки ва синовларда таянчим бўлди. Шу боис Олимпиадада олтин олдим ва икки вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони бўлдим. Аммо мен рингда ҳеч қачон ёлғиз курашмаганман. Ҳар сафар менга ишонган одамлар ёнимда бўлишган. Бу камарлар – оддий металл ёки теридан ясалган нарса эмас. Улар кўп йиллик меҳнат, фидойилик ва интизом самараси!" - деди украиналик.

Маълумот учун, Усик ҳозирда бокс тарихидаги энг катта чемпионлардан бири сифатида эътироф этилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!