Алонсо 16 йилдан сўнг "Реал"даги ажойиб рекордни такрорлади

  • 13 Sep 23:50
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Хаби Алонсо Ла Лигада дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган "Реал Мадрид"нинг 5 та мураббийидан бирига айланди.

Мадридликлар "Реал Сосьедад"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. Аввалроқ "Мальорка" (2:1), "Реал Овьедо" (3:0) ва "Осасуна" (1:0) устидан ғалаба қозонилганди.

Tecno

"Реал" бошчилигида Ла Лиганинг дастлабки тўртта ўйинида ғалаба қозониш охирги марта 2009 йилда Мануэл Пеллегринига насиб этганди. Эътиборли томони шундаки, ўша пайтда Алонсо унинг қўл остида ўйнаган.

Вандерлей Лушембурго (2005), Энрике Фернандес (1953) ва Хосе Киранте (1929) ҳам худди шундай стартни амалга оширган эди.

Comments

You must be logged in to commet!