Алонсо: Бу ўйинчи келса, “Реал”дан сен кетасан!

  • 15 Sep 07:44
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал”ни қабул қилиб олган Хаби Алонсо секин-аста таркибни ўзига мослаштириш ишларини давом эттирмоқда. Испаниялик мутахассис жамоага ўзига маъқул ўйинчиларни олиб келишга эътибор қаратяпти.

Tecno

Хаби Алонсо ўз режасини амалга ошириш йўлида “Реал”нинг айрим юлдузларидан воз кечишга тайёр. Хусусан, ўтган мавсумда жамоа таркибида порлаган Рауль Асенсионинг клубдаги келажаги мавҳум бўлиб турибди.

Ҳимоя марказида бир неча вариантларга эга бўлган Хаби Алонсо ёш ўйинчига аввалгидан кам эътибор қаратяпти. Таҳлилчиларнинг маълум қилишича, мураббийлар штаби келаси ёз ҳимоя марказига Иброҳим Конатени олиб келмоқчи. “Ливерпуль”нинг ҳамкорликни узайтириш бўйича таклифини қабул қилмаган франциялик юлдуз Мадридга кўчиб ўтишни мўлжаллаяпти.

Агар 26 ёшли Конате “Реал”га ўтса, Рауль Асенсионинг шундоқ ҳам камайиб бораётган ўйин вақти яна сезиларли даражада қисқаради. Чунки Хаби Алонсо Конатенинг тажрибасини Асенсионинг иқтидоридан устун қўяди.

Раулнинг ўзи ўсиш даврида захирада ўтириб қолиш фаолиятига салбий таъсир қилишини яхши англайди. Шу боис ўзига янги вариантлар қидиришга мажбур бўлиши мумкин. “Реал” эса, ижарага ҳам, уни тўлиқ сотиб юборишга ҳам тайёр.

Comments

You must be logged in to commet!