Алонсо янги мавсум Бундеслигадаги фаворит клуб номини айтди

  • 23 Aug 16:56
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Хаби Алонсо "Байер"ни чемпионликка даъвогар деб ҳисобламайди.

Испаниялик мутахассис экспертларнинг Леверкузен клуби жорий мавсум чемпионлик фаворити деган саволга жавоб берди.

- Мутахассисларнинг фикри мен учун муҳим эмас. Биз фаворит эмасмиз. Фаворит ҳали ҳам "Бавария". Барчамиз мавсумни яхши бошлашни истаймиз. Вазифамиз - яхши кайфият, яхши ғоялар ва яхши фикрлаш. Мақсадимиз кучли тўртликда қолиш, - деди "Байер" бош мураббийи Хаби Алонсо.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда "Байер" ўз тарихда илк бор Германия чемпиони бўлди.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!