
Аморим: "Биз ўз ўрнимизга қайтамиз"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим ўтган мавсум АПЛда муваффақиятсиз ўтганига қарамай, клуб келажагига ишонч билдирди.
"Вазият яхшиланишига шубҳам йўқ. Сотиб олиб бўлмайдиган нарсалар бор ва бу клубда улар бор: обрў, тарих, мухлислар. Чемпионлар Лигасисиз ҳам пулимиз бор. Умар Беррада ва йигитлар пулларни янада кўпайтириш учун стратегия тузишмоқда. Бу муаммо эмас. Агар биз обрўйимиз ва шундай маблағдан тўғри фойдалансак- биз ўз даражамизга қайтамиз. Бу аниқ", - деди Аморим Sky Sports'га берган интервьюсида.
2024/2025 йилги мавсумда МЮ 42 очко билан 15-ўринни эгаллади. Жамоа янги мавсумдаги илк ўйинини 17 август куни "Арсенал"га қарши "Олд Траффорд"да ўтказади.
Comments