Аморим клуб раҳбарларидан 4 футболчини сотишни сўради

  • 20 Jun 16:51
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"The Sun" нашрининг хабар беришича, "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим янги мавсум учун режаларни шакллантирмоқда ва жамоа ҳужум чизиғидаги тўрт футболчига ишонмаётган кўринади.

Tecno

Мураббийнинг шорт-листидаги футболчилар:

Маркус Рэшфорд

Жейдон Санчо

Антони

Алехандро Гарначо

Улардан уч нафари – Рэшфорд, Санчо ва Антони – ёзда ижарадан қайтган. Агар улардан кимдир мавсумолди АҚШга бўладиган тур бошлангунигача сотилмас экан, у футболчи жамоа билан сафарга бормайди ва "Манчестер Юнайтед"нинг клуб базасида алоҳида машғулот олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумни "қизил иблислар" АПЛ жадвалида 15-ўринда якунлаган эди – бу клуб тарихидаги энг ёмон натижалардан бири ҳисобланади.

Comments

You must be logged in to commet!