"Ан-Насср" ҳужумчиси "Бешиктош" билан шартнома имзолади

  • 20 Jan 06:25
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ан-Насср" ҳужумчиси Венсан Абубакар фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, камерунлик ҳужумчи турк клуби билан 2.5 йиллик шартнома борасида келишиб олган. "Ан-Насср"га Роналду келганидан сўнг унинг кетиши тобора ойдинлашиб бораётганди. 

Маълумот ўрнида, у жорий мавсум Саудия Арабистони чемпионатида 11 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлган. 


Tecno

Comments

You must be logged in to commet!