Ана ҳолос! "Бавария" футболчиларни Германия терма жамоасига қўйиб юбормайдими?

BEPUL PROPAN

"Бавария" клуби президенти Ули Хёнесс Мануэль Нойер терма жамоада асосий таркибдан тушиб қолса, жамоа футболчиларни Германия терма жамоасига қўйиб юбормаслигини таъкидлади.

"Агар бундай вазият юзага келса, терма жамоага футболчиларни қўйиб юборишни тўҳтатамиз.

Биз ҳеч қачон бундай ўзгаришларни қабул қилмаймиз, Лёв бизни эшитади," - деди Хёнесс.

Яқин ҳафта ичида, тер Штеген Нойернинг ўрнига терма жамоанинг олдиндаги 2 та учрашувини асосий таркибда бошлаши ҳақида хабарлар тарқаган.

Аввалроқ, Ноер ва тер Штеген матбуотда уларнинг қайси бири терма жамоанинг бошланғич таркибида ўйнашга лойиқ эканлиги хусусида жанжал чиққан эди.

Comments

You must be logged in to commet!