Ана холос! Гиггз Роналдуни энг яхши жамоадошлари қаторига қўшмади

  • 08 Apr 10:36
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Уэльс терма жамоаси бош мураббийи Райан Гиггз "Манчестер Юнайтед"даги собиқ жамоадошларидан иборат рамзий терма жамоа тузди.

Манкунианликлар расмий сайти тарқатган хабарга кўра, Гиггз 2003-2009 йилларда бирга тўп сурган португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдуни таркибга киритмади.

Унинг рамзий терма жамоаси қуйидагича кўриниш олди:

Дарвозабон: Петер Шмейхель

Ҳимоячилар: Гари Невилл, Рио Фердинанд, Микаэль Сильвестр ва Денис Ирвин

Ярим ҳимоячилар: Дэвид Бекхэм, Рой Кин, Никки Батт ва Пол Скоулз

Ҳужумчилар: Уэйн Руни, Уле-Гуннар Сульшер

Comments

You must be logged in to commet!