Ана холос! "Реал" Роналдунинг ўрнига Неймарни олиб келади

CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес ёзда 222 млн евро эвазига ПСЖга кўчиб ўтган “Барселона” ҳужумчиси Неймар ҳақида ҳамон унута олмаяпти.

Tecno

Mundo Deportivo нашрининг маълум қилишича каталонияликларнинг собиқ президенти Сандро Росель Бразилия терма жамоаси аъзосини “Сантос”дан сотиб олишда Пересга халақит берган. Якунда эса Неймар “Барселона” аъзосига айланган.

Ишончли манбаалар берган маълумотларга кўра Перес аллақачон Неймарнинг отаси билан уни “Реал”га кўчиб ўтиши борасида гаплашган. Унга кўра Роналдунинг “Реал” билан амалдаги шартномаси якунлангач, Неймар “қироллик клуби”га кўчиб ўтади. Такидлаш лозимки, португалиялик футболчининг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Ўз навбатида ПСЖ ҳам Неймарни қўйиб юбормоқчи эмас. Парижликлар президенти Носир Ал-Хелаифи ўз қўл остидагиларга бразилиялик футболчи жамоада ўзини яхши ҳич қилиши учун барча ишларни амалга оширишни буюрган.

Comments

You must be logged in to commet!