Ана холос! Хави кетиши ва "Барса" собиқ мураббийи клубга қайтиши мумкин

  • 18 Oct 22:00
  • Karim Xudayqulov
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Айни пайтда “Барселона”да кичик инқироз кузатилмоқда. Жамоа Европа Лигасига тушиб кетишга яқин ва яқшанба куни “Реал”дан учралган мағлубият ҳам мухлисларнинг эсидан чиқмаган.

Tecno

Испаниянинг “El Nacional” нашри маълум қилишича, “Барса” шу ҳолатда давом этса, клуб Хави билан ҳайрлашишига тўғpи келади. Сабаби, раҳбарият ёзги трансферлар ойнасида энг фаоллардан бўлди, аммо натижалар шунга яраша эмас.

Хави клубдан кетган тақдирда, унинг ўрнига Луис Энрике келиши мумкин. Испания бош мураббийи жаҳон чемпионатидан сўнг терма жамоадан кетиши кутилмоқда. “Барса“ эса вазиятни кузатиб боряпти. 



Comments

You must be logged in to commet!
Зариф Исаев
18/10/2022 23:03
Яхши вариант