Анчелотти: "Испаниядан юқори натижалар кутилганди..."

CHERY AUTO

"Реал" Мадрид клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Испания терма жамоасининг мундиални эрта тарк этгани борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Tecno

"Бу катта ишончсизлик. Жамоа ёш бўлишига қарамай, улардан юқори натижа кутилганди. 

Луис Энрике учун ажойиб лаҳзалар эмаслигини билиб турибман. Бироқ у мағлубиятдан олдинги баҳсда ҳам танқид қилинганди", - деди италиялик мутахассис.

Маълумот ўрнида, Испания терма жамоаси Жаҳон чемпионати 1/8 финалида Марокашга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди. Луис Энрике жамоа мусобақадан чиқиб кетганидан сўнг бош мураббийликдан озод этилди. Унинг ўрнини Луис де ла Фуэнте эгаллади.

Comments

You must be logged in to commet!