Анчелотти: Менда аллақачон совға бор!

  • 17 Dec 04:16
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Карло Анчелотти "Реал" билан шартномасини узайтириш ҳақидаги саволга жавоб берди.

Tecno

Испаниялик мутахассиснинг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади. Мураббий Бразилия терма жамоаси билан келишиб олганига қарамай, томонлар шартномани узайтириши мумкинлиги маълум қилинганди.

- Рождество совғаси сифатида шартнома узайтирилишини кутяпсизми?

- Йўқ, ўйлайманки, менда аллақачон совға бор - мен "Реал Мадрид" мураббийиман. Ўйлашга вақтимиз бор.

Умид қиламанки, совға эртанги учрашувдаги ғалаба бўлади", - деди Анчелотти.

17 декабрь куни Мадриднинг “Реал” клуби Ла Лиганинг 17-тури доирасида “Вильярреал”га қарши майдонга тушади.

Comments

You must be logged in to commet!