Анчелотти: "Неймар терма жамоа учун муҳим ўйинчи"

  • 27 Jun 19:49
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Карло Анчелотти 2026 йилда Неймарни ўз режаларига киритмоқда.

Tecno

- Ҳа, мен у билан гаплашдим. У Жаҳон чемпионатида терма жамоамиз учун жуда муҳим ўйинчи. У яхши тайёргарлик кўриши керак ва бунинг учун унда вақт етарли.

Мен унга тайёргарлик кўриши зарурлигини айтдим, сабаби биз уни яна Бразилия терма жамоасининг муҳим аъзосига айланишини режалаштиряпмиз, - деди мутахассис КОНМЕБОЛ'га берган интервьюсида.

Аввалроқ, 33 ёшли ҳужумчи "Сантос" билан шартномани жорий йилнинг декабригача узайтирган эди, уни яна чўзиш имконияти ҳам мавжуд. Унинг ойлик маоши тахминан 700 минг евро атрофида бўлиши маълум қилинган.

Comments

You must be logged in to commet!